Жамият
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 15 сентябрь куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани — “Гулбоғ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Миробод тумани — “Истиқлолобод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинган.
Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида бугун, 15 сентябрь куни Олмазор туманининг “Хислат” маҳалласида 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77362
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50748
Жамият
//
Изоҳ йўқ