Жамият
20 сентябрдан бошлаб, ҳар чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган.
Йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Унинг танқислиги бўқоқнинг ривожланиши, қалқонсимон без дисфункцияси, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлашиши, кретинизм каби оқибатларга олиб келиши мумкин.
Болаларда йод танқислигининг энг оғир оқибати уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кечикиш эканлиги қайд этилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ