Бугун Тошкентнинг 5 та туманида газ, яна бирида эса “свет” ўчди

Сақлаш
14:57 / 14.09.2023 861 0

Тошкентнинг бешта тумани ҳудудига 14-центабр куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари туфайли Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси (соат 10:00 дан 17:00 га қадар):

аҳоли хонадонлари сони – 65 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 8 та.

Яккасарой тумани Бобур ва Бўрижар кўчалари (соат 10:00 дан 17:00 га қадар):

аҳоли хонадонлари сони – 778 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 22 та.

Мирзо Улуғбек тумани Бунёдкор ва Ватан кўчалари (соат 10:00 дан 17:00 га қадар):

аҳоли хонадонлари сони – 147 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 2 та.

Чилонзор тумани “Чўпон ота” маҳалласи (соат 10:00 дан 18:00 га қадар):

аҳоли хонадонлари сони – 320 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 10 та.

Учтепа тумани “Гузар”, “Кўҳна Чўпон ота” ва “Боғистон” маҳаллари (соат 10:00 дан 18:00 га қадар):

аҳоли хонадонлари сони – 3200 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 23 та.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 14-центабр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани — “Фаровон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//