АҚШдан 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистонга келди

Сақлаш
20:11 / 13.09.2023 1133 0

АҚШдан 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистонга келди. Улар бутун 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини ўтказади, маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчи ва талабаларга бевосита дарс беради, деб хабар бермоқда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси.

Хабарда айтилишича, гуруҳ таркибига мактабларнинг 10-синфидан то университет даражасигача бўлган босқичда маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари билан биргаликда дарс берувчи америкалик 17 нафар инглиз тили ўқитувчиси киради.

Бундан ташқари, университет даражасида инглиз тили ўқитиш салоҳиятини оширадиган, бошқа тилларда сўзлашувчилар учун инглиз тили ўқитишга ихтисослашган 8 нафар тажрибали ўқитувчи бор.

Ўқитувчилар АҚШнинг турли қисмларидан — Калифорниядан Флоридагача бўлган ҳудудлардан келган ва Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида ишлайди.

 

Америкалик ўқитувчиларнинг 15 нафари АҚШ Давлат департаментининг Fulbright инглиз тили ўқитиш бўйича ёрдамчиси (ЭТА) дастури бир қисмидир, 2 нафари эса Ўзбекистонда инглиз тили ўқитишни давом эттириш мақсадида Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг “Инглиз тили ўргатувчи” дастурида аввал ҳам қатнашган ЭТА битирувчиларидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//