Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда C5+1 форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари етакчилари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
19-25 сентябрь кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади.
Олий даражадаги ҳафталик 19 cентябр куни, анъанага кўра, Бразилия президенти нутқи билан бошланади. Сўнгра АҚШ раҳбари нутқи режалаштирилган.
Шу билан бирга, ассамблеянинг биринчи кунида Украина, Туркия, Жанубий Африка, Венгрия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77666
Жамият
56688
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ