Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади

Сақлаш
22:52 / 12.09.2023 1072 0

Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Саъдуллаевнинг маълум қилишича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот нон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир. Бу маҳсулотларни йилдан-йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бораётгани айтилди.

Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//