Жамият
Тошкентда King Long русумли автобус ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетиши оқибатида автобус ўрта қисми — “гармошка”сига шикаст етди.
“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 11 сентабр куни соат 21:35 ларда Янгиҳаёт туманида юз берган.
131-сонли йўналишда ҳаракатланаётган King Long русумли автобус Сергели 1-мавзеси, “Изумруд” ресторани қаршисига етганида автобуснинг ўрта ғилдираклари йўлнинг қатнов қисмида жойлашган қудуққа тушиб кетган.
Қудуқнинг атрофи чўкиши оқибатида чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари шу чуқурга тушиб кетиши натижасида, маҳкамланган қудуқ қопқоғи автобуснинг уланган таг ва ўрта қисми (гармошка)га шикаст етказган. Автобусдаги йўловчиларга зарар етмаган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Бундан бир неча кун аввал Тошкентнинг Бектемир туманида ичида йўловчилар бўлган электробус бетон устунга бориб урилганди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ