Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетика бўйича ЖЧда 2 та медаль қўлга киритди

Сақлаш
15:45 / 12.09.2023 1198 0

11 cентябрь куни Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларини қўлга киритди.

-81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медалга эга чиқди.

Силтаб кўтаришдаги 188 кг унга мазкур йўналишда медаль тақдим қилмади. Аммо у икки кураш ҳисобида 352 кг билан бронза медалини қўлга киритди.

Ғолиблар:

Оскар Мартинес (Италия) — 356 (163+193) кг
Раҳмат Абдуллоҳ (Индонезия) — 354 (145+209) кг
Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) — 352 (164+188) кг.

Мусобақа 4 сентябрдан бери давом этмоқда, шу кунга қадар мусобақада қатнашган Сарварбек Зафаржонов, Адҳамжон Эргашев (2019 йилги жаҳон чемпиони) ва Достон Ёқубовларга медаль насиб этмади.

Турнир давомида яна Шарофиддин Амриддинов, Руслан Нуриддинов (Олимпия чемпиони), Акбар Жўраев (Олимпия чемпиони) ва Рустам Жангабоевлар ўз кучини синаб кўради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//