Жамият
Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида 12 cентябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яккасарой тумани: “Дамариқ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
Миробод тумани: “Ойбек” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ