Сиёсат
Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
11 cентябр куни Нарпай туманида бўлиб ўтган сессия ишида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, туманда олиб борилаётган ишлар, сектор раҳбарлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари олдида турган навбатдаги вазифаларга тўхталиб ўтган.
Сессияда депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Шунингдек, Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган сессия ишида депутатлар томонидан Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ