Жамият
15 сентябрдан 15 октябргача Тошкентдаги марказий (Шимолий) темирйўл вокзалидан ҳаракатланадиган аксарият поездлар қатнови “Тошкент-Жанубий” вокзалидан амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ хабар бермоқда.
Бу вақт мобайнида “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент-йўловчи” темирйўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинган.
Бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоездлари, “Шарқ” (Тошкент — Бухоро — Тошкент), “Насаф” (Тошкент — Қарши — Тошкент), “Ўзбекистон” (Тошкент — Андижон — Тошкент) ҳамда халқаро йўналишлардаги Тошкент — Волгоград — Тошкент, Душанбе — Тошкент — Душанбе йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий” темирйўл вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Олмаота — Тошкент — Олмаота, Тошкент — Новосибирск — Тошкент, Тошкент — Самара — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда Тошкент — Ҳожикент — Тошкент шаҳарлараро поездлари қатнови бундан мустасно, улар Шимолий вокзалдан қатновни давом эттираверади.
Ҳар икки вокзалдаги барча чиптахоналар узлуксиз ишлайди. Бундан ташқари, чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин. “Тошкент-Жанубий” темирйўл вокзалдаги кутиш заллари, вокзалга киришда 3 та бир босқичли назорат ўтиш пункти доимий равишда йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий» вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки адашиб “Тошкент-Шимолий” вокзалига келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатнайди.
Реконструкция ишларидан сўнг мазкур ҳудуддаги темирйўлда поездлар ўтказувчанлиги янада ортиши ва юк поездларининг тўхтовсиз ҳаракатланишига имконият яратилиши қўшимча қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ