Жамият
Тошкентда бугун, 11 сентябрь куни соат 15:15 лардан бошлаб, чанг массалари кўтарила бошланди.
Ҳаво таркибидаги хиралик ҳаводаги майда чанг заррачалари ҳисобига кузатилмоқда, деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Ғарбий шамолларнинг кучайиши, пойтахт ҳудудларида қуруқ тупроқ сирти, қолаверса, пойтахт ғарби қўшни Қозоғистон ҳудудларидаги чанг заррачаларини ҳавога кўтармоқда.
Соат 15:30 ҳолатига кўра, Тошкент халқаро аэропорти аэродромида кўриниш масофаси 1600 метргача чекланган чанг бўрони кузатилмоқда.
Аввалроқ Ўзгидромет баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларда эса 21−23 м/с гача кучайиши ҳақида маълум қилганди.
“Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +29…+32 даража бўлади”, — дейилганди хабарда.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолини кучли чангли шамол бўлишидан огоҳлантирди.
“Бугун — 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида кучли чангли шамол бўлиши кузатилмоқда.
Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ