Жамият
Бугун, 11 сентябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
“Ўзгидромет”га кўра, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти баъзи жойларида, республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 21-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +29...+32 даража бўлади.
Кейинчалик, ҳафта охиригача, республика бўйича Ўзбекистонда куз фасли боши учун хос бўлган асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда 12-13 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 14-15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.
12-15 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-сентябрда +26...+28 даража, 13-15 сентябрда +28...+30 даража бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ