Жамият
Тошкент шаҳридаги олтита туманнинг айрим ҳудудларида 11—12 сентябр кунлари газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Яккасарой туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
“А. Қаҳҳор” маҳалласи;
“Дамариқ” маҳалласи;
“Бобур” маҳалласи;
“Х. Сулаймонова” маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар.
Сергели туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
“Эшонбулоқ” маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
“Садоқат” маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
“Хонобод” маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
“Юқори Дархон” маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
Улгуржи истеъмолчилар — 46 та.
Бектемир туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
“Нурафшон” маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар — 6 та.
Янгиҳаёт туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
“Файзли” маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
“Янги Дархон” маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.
Миробод туманида 12-центабр куни соат 10:00 дан 18:00 гача:
“Янги Миробод” маҳалласи;
“Байналминал” маҳаллалари;
Улгуржи истеъмолчилар — 34 та.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50913
Жамият
//
Изоҳ йўқ