Жамият
Жорий йилнинг ўтган 7 ой давомида республика ҳудудида 4 772 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилган.
Қайд этилишича, 2 453 та ЙТҲ ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан. Натижада 1 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган. Ҳалок бўлганларнинг 1 078 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.
Биргина Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларида айтилишича, жорий йилнинг ўтган 7 ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлган — 199 та ҳолат.
Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ