Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади

Сақлаш
20:40 / 08.09.2023 1771 0

Глобал Hunger Index 2022 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексини эълон қилди. Мазкур индексда Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади. Ўтган йили ҳам мамлакат ушбу рейтингда 21-ўринда эди.

Ушбу кўрсаткич мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади. Мазкур индекс кўрсаткичи 2020 йилда — 24,2; 2007 йилда — 15,4; 2014 йилда — 8,3 бўлган.

Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларус, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.

МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади:

Қозоғистон — 24;
Россия — 28;
Арманистон — 32;
Озарбойжон — 36;
Украина — 36;
Қирғизистон — 40;
Тожикистон — 67.

Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Глобал очлик индекс кўрсаткичлари мавжуд бўлмаган мамлакатлар ва баъзи бир юқори даромадли мамлакатлар, аҳолиси кам мамлакатлар ва мустақил бўлмаган ҳудудлар учун ҳисобланмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//