Тошкентда электробус ЙТҲга учради. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди

Сақлаш
20:18 / 08.09.2023 1779 0

7 сентябрь куни кечки пайт Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 13-сонли электробус бетон устунга урилиб, 5 нафар йўловчи тан жароҳати олди.

“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг хабар беришича, электробус 34−35 км/соат тезликда кетаётган бўлган. Икки йўналишли ҳаракат оқимига 3 та транспорт кириб келгани оқибатда машиналар электробусга халақит берган ва ҳайдовчи бошқарувни ўнг томонга буриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобус ичида бўлган 15−20 нафар йўловчининг 5 нафари ҳамда ҳайдовчи жароҳат олган.

5 йўловчи Яшнобод туманидаги 39-сонли шифохонага юборилган. Ҳозирда ҳудудий ИИО томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Автобусга жиддий шикаст етган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//