Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-центабр куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдўған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Билол Эрдўған Ўзбекистон етакчисига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.
Суҳбатда қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш, мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ