Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 7-сентябр куни Тошкентда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Сюй Дунюйни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Сюй Дунюй Самарқандда ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Учрашув аввалида президент юқори даражали меҳмонни БМТнинг етакчи тармоқ тузилмаси раҳбари этиб қайта сайлангани билан қутлади ҳамда Самарқанддаги конференцияни қўллаб-қувватлагани ва унинг ишида шахсан иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши, жумладан, минтақа даражасида курашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Аграр тармоқни ривожлантиришдаги номутаносибликлар, сув ресурсларининг танқислиги, қўшимча қиймат яратишнинг узун ва самарасиз занжирлари, логистикадаги узилишлар ва бошқалар барқарор ривожланиш учун асосий хатарлар сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига қишлоқ хўжалигини илмий тадқиқотлар ва инновациялар асосида модернизация қилиш, аграр соҳани рақамлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан воситаларини амалга ошириш ва агроозиқ-овқат тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни киритишга келишиб олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ