Жамият
Қўқон шаҳрида жойлашган «Пирамида» ресторани сўнгги кунларда тилла солинган таомлари билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Afisha.uz мухбири ушбу хабарларга ойдинлик киритиш учун ресторан маъмурияти билан боғланди.
Улар тақдим этган маълумотларга кўра, тилла (зарварақ) солинган таомлар қуйидагича баҳоланади:
1 кг ош — 40 000 000 сўм;
кабоб (қийма, 1 та сих) — 470 000 сўм;
стейк (1 та порция) — 500 000 сўм.
Шунингдек, тилла қўшилган кофе ва музқаймоқлар ҳам тақдим этилади.
Хонадоннинг ўзида ҳам таомларни тайёрлаш учун ресторан ходимларини чақиртириш мумкин. Бунда хизмат ҳақи — 5 000 000 сўм этиб белгиланади.
Таъкидланишича, овқатларга Германиядан буюртма қилиб келтирилган, истеъмол учун чиқарилган тилла (зарварақ) ишлатилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ