Жамият
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 13 ёшли қизни қўшни эркак зўрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан республика прокуратураси муносабат билдирди.
Туманнинг «Амиробод» ОФЙсида яшовчи фуқаро М.З. 30 август куни туман ИИБга мурожаат қилган. Унда 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканини билдирган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 5 сентябрдаги хулосаси ва терговга қадар текширувда тўпланган иш ҳужжатлари инобатга олиниб, гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш), 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. У ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон прокурори томонидан назоратга олинди, дейилади хабарда.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ