Президент капитал бозорини ривожлантиришга оид қарорни имзолади

Сақлаш
16:58 / 04.09.2023 1162 0

“Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади;

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ таъсисчилигида “Миллий клиринг маркази” АЖ ташкил этилади.

2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади

2028 йил 31 декабргача “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ва “Тошкент” республика фонд биржаси” АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.

Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий қилинади.

2023 йил 1 октябрдан:

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида 7 йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтирилади;

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерларнинг хизмат ҳақи қимматли қоғозлар режалаштирилганга нисбатан қимматроқ ва (ёки) кўпроқ жойлаштирилганлиги натижасида шартномада келишилган миқдордан ошган ҳолларда, шартнома бошланғич нархини 10 фоиздан ортиққа оширмаслик тўғрисидаги чеклов бекор қилинади.

Қимматли қоғозлар фонд биржаси листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларининг расмий веб-сайти бўлиши ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//