“Ўзгидромет” ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Сақлаш
16:47 / 04.09.2023 1070 0

Байрам кунларида кузатилган илиқ ва қуёшли об-ҳаводан сўнг, кеча кечқурун республика ҳудудига Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келди.

Бугун эрталаб Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб ўтди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, кун давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, шарқий ҳудудларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси айрим жойларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаги кунга нисбатан +3...+5 даражага паст бўлиб, +24...+27 даражани ташкил этади.

5 сентябрдан ва деярли иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

8 сентябр, жума куни булутлилик кучайиши кутилмоқда, республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида айниқса кечаси ва эрталаб нисбатан салқин бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10...+13 даража, кундуз кунлари +26...+29 даража бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари +15...+18 даражагача, кундуз кунлари +29...+32 даражагача кўтарилади.

Пойтахтда 5-8 сентябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 7-8 сентябрда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 сентябрда кечаси +11...+13 даража, кундузи +25...+27 даража бўлади, 6-8 сентябрда кечалари +15...+18 даражагача, кундуз кунлари +29...+32 даражагача кўтарилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//