Жамият
Илк бор ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди, деб хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида иштирок этган тўрт нафар ўқувчидан икки нафари бронза медалини қўлга киритди.
Улар:
Президентнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар БҲМнинг 200 баравари (66 миллион сўм), устози 150 баравари (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.
Маълумот учун, 2023 йилда энг нуфузли 5 та халқаро олимпиадада ўзбекисонлик ўқувчилар 13 та медални қўлга киритди. Бу мамлакат тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ