Жамият
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қизилтепа туманининг Тўдакўл сув ҳавзаси бўйича ўтказилиши кутилаётган “Стихия” фестивали кенг жамоатчиликнинг салбий фикрлари ва муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Ҳолат бўйича Навоий вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган мазкур жараёнга асло бефарқ эмас ва маънавиятимизга зид, менталитетимизга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши.
Маълум қилинишича, “Стихия” фестивалини ўтказувчи “Unidentified Projects Company” МЧЖ раҳбарияти вилоят ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган ҳолатлар содир этилмаслиги бўйича расман огоҳлантирилган ва ушбу МЧЖ раҳбариятидан вилоят ҳокимининг номига мазкур фестиваль доирасида маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган.
“Мазкур фестиваль учун маҳаллий бюджетдан маблағ сарфланмаган, барча харажатлар ташкилотчи томонидан қопланган”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ