Жамият
Жорий йилнинг 31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Шу сабабли пойтахтнинг Махтумқули- Оҳангарон шоҳ кўчасидан, Янги Ўзбекистон — 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача соат 19.00 дан 22.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Фақатгина байрам тадбирлари ва мушакбозликка ташриф буюрувчи меҳмонлар Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Тошкент вилояти томондан;
Юқори Чирчиқ тумани,
Қуйи Чирчиқ тумани,
Ўрта Чирчиқ тумани ҳамда Паркент туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар 4Р12 йўли бўйлаб Шарқ ЙПХ маскани орқали пойтахтимизга киришлари тавсия этилади.
Бўстонлиқ тумани,
Ғазалкент тумани,
Қибрай туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар Чирчиқ шаҳри орқали Юзробод кўчаси бўйлаб Темур Малик кўчаси орқали пойтахтимизга киришлари тавсия этилади.
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ