Жамият
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги мактабда “Ташаббусли бюджет” учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул йиғилгани аниқланди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Янгиқўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет” учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул талаб қилингани акс этган аудиохабар тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг ишчи гуруҳи дастлабки ўрганиш ишларини олиб борди.
Таълим масканидаги 27 нафар ўқитувчидан ёзма тарзда сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижаларига кўра 11 нафар педагог ҳақиқатан ҳам мажбуран пул талаб этилганини, 16 нафари эса ўз хоҳишларига кўра ташаббус кўрсатишганини билдириб ўтди.
Айни пайтда ушбу вазият бўйича туман ҳокимлиги, вилоят ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якуни юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ