Республика Маънавият ва маърифат маркази ўз фаолияти билан боғлиқ танқидий фикрларга муносабат билдирди

Сақлаш
03:12 / 31.08.2023 2287 0

Ижтимоий тармоқдаги айрим фойдаланувчилар томонидан туристларни мамлакатга жалб қилиш мақсадида ташкил қилинаётган бир қатор халқаро фестиваллар доирасида ўтказилаётган тадбирлардаги ҳолатлар танқид қилинмоқда.  Танқидий фикрлар орасида Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолияти, амалга ошираётган ишлари ҳам тилга олинган.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳолат юзасидан ўз муносабатини эълон қилди. Мазкур муносабат матнига кўра, танқидий фикрлар ҳеч бир асосга эга эмас, ва ҳақиқатдан йироқ.

 

Шунингдек, ташкилот ҳар доим қадриятларимизга зид, ўзлигимизга ёт, ахлоқий қарашларимизга беписандлик билан муносабатда бўладиган ҳар қандай ҳолатга нисбатан муросасизлик билан курашиб келмоқда, дейилади муносабатда.

 

Марказ матни қуйидаги фикрлар билан давом эттирилади:

 

Бу кураш ташкилот фаолиятини “анализ қилувчилар” айтганидек, фақат тадбирбозлик, йиғилишлардан иборат эмас. Айрим қилинаётган ишлар кўз-кўз қилинмаслиги, “жар солинмаслиги” ташкилот жамиятда ҳеч бир ишни қилмаяпти, дейишга асос бўла олмайди. Яна бир нарсани унутмаслигимиз лозим. Ҳар бир зиёлининг ичида “маънавият” яшайди. У худди ёниб турган оловга ўхшайди. Шу оловлар ташкилот фаолиятининг маёғи аслида. Шу сабаб ҳақиқий зиёли, маърифатли шахс, атайин бировни айбдор қилиши эмас, ҳолатни обектив ва холис таҳлил қилиши, бу бўйича ўзининг муросасизлигини билдириши лозим. Зеро, Президент ҳам “Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир”, деб бежиз таъкиламаган эди.

 

Бугун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг халқаро фестивалларга муносабати ҳам Президентнинг юқоридаги фикрлари қанчалик асосли эканини кўрсатиб турибди. Зеро, ҳар бир соҳада маънавият, ахлоқ масалаларини унутмаслик ҳар қачонгидан ҳам зарурдир.

 

Иқтисодиётга бўлаётган фойдани ўйламаслик мумкин эмас. Бироқ бозор тамойилларига асосланган, лекин маънавиятга таянмаган кучли иқтисодиёт руҳсиз танадек гапдир, дейилади муносабат охирида.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//