Иқтисод
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатларига дуч келган фуқароларни бу ҳақда хабар беришни сўрамоқда.
Вазирликка кўра, айрим ҳудудларда бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий тарзда овоз беришга жалб этиш ҳолатлари кузатилаётгани юзасидан эътирозлар келиб тушмоқда.
Вазирлик 2023 йил 10 апрелдаги президент қарорига кўра, овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланишини эслатиб ўтди. Бундан ташқари, мажбурий овоз тўплаш ҳолатлари юзасидан келиб тушган барча мурожаатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли органларга тақдим этилаётганини билдирди.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ҳам “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда зудлик билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ишонч рақамларига ёки “Очиқ бюджет” ахборот порталининг онлайн мурожаат бўлимига хабар беришингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
“Очиқ бюджет” ахборот порталининг онлайн мурожаат бўлими — Онлайн мурожаатномалар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ишонч рақамлари:
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ