Жамият
“Ғиждувон шашлик” Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирлик хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси “Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунига кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 24 август куни “Ғиждувон шашлик” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бухоро вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғиждувон туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Мазкур географик кўрсаткич гувоҳномаси вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Баҳронов томонидан давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами тадбирлари доирасида Ғиждувон туман ҳокими Ш.Ашуровга тантанали равишда топширилди.
Туман ҳокими Шерзод Ашуровнинг маълум қилишича, энди бошқа ҳудудлардаги кабобчилар Ғиждувон кабобини сотиш учун туман ҳокимлиги рухсатини олиши керак.
“Ҳиндистон Ойга ўзининг космик кемасини жўнатди. Биз ғиждувонликлар, албатта, Ойга етиб борамиз. Ўша ерда Ғиждувон шашликларини пиширамиз”, — деди у.
Адлиянинг эслатишича, муайян товарнинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча мажбуриятларни юкламайди, географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ