Жамият
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тантанали тақдирланди. Бу йил “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ўтказилган танловнинг ғолиблари орасида Oyina.uz порталининг икки нафар журналисти ҳам бор.
Абдумажид Азимов “Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари” номинациясида 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Феруза Хайруллаева “Интернет-журналистикаси” номинациясида 2-ўринни эгаллади.
Танлов ғолиб ва совриндорларини тўлиқ рўйхати қуйидагича.
“Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари”номинацияси бўйича:
1-ўрин
Шойим Бўтаев — “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим мудири.
2-ўрин
Иқбол Қўшшаева — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали катта муҳаррири.
3-ўрин
Гулжамал Байтураева — “Нурлы жол” газетасининг бўлим мухбири.
“Телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Назира Мамбетшерипова — “Ўзбекистон 24» телеканали муҳаррири.
2-ўрин
Парда Холматов — Жиззах вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири.
3-ўрин
Умид Пирбоев — “Ренессанс” телеканали мухбири.
“Интернет-журналистикаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Жонибеков Зиёдулло Тоштемирович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Президент “POOL” маркази бошлиғи.
2-ўрин
Феруза Хайруллаева — “Oyina.uz” портали муҳаррири.
3-ўрин
Дилшодбек Асқаров — “Водий-1” интернет нашри бош муҳаррири.
“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Маматқул Хазраткулов — “Гулистон” ва “Театр” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррир ўринбосари. “Китоб ичра сен борсан” китоби учун;
2-ўрин
“Ишонч” ва “Ишонч-Доверие» газеталари таҳририяти. “2022 нигоҳ” китоби учун (Бош муҳаррир Ҳусан Эрматов);
3-ўрин
Маъмуржон Қиёмов — “Маърифат” ва “Учител Узбекистана” газеталари бўлим мудири. “Эзгуликка ундовчи сабоқлар” китоби учун.
“Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Абдумажид Азимов — “Қиём палласи”, “Мангу йўловчи” ҳамда “Ўзбекларим” китоблари учун;
2-ўрин
Гуландам Қурамбаева — “Ўзбек ва қорақалпоқ адабий алоқалари” китоби учун;
3-ўрин
Маҳаммадали Қўшмақов — “Қадамингга гуллар очилсин” публицистик тўплами учун.
“Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Махсуджон Касимов;
2-ўрин
Хуршидбек Қосимов;
3-ўрин
Улуғбек Мейликов.
“Кино санъати асарлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Акбар Бектурдиев — “Ўзбек қизи” номли тўлиқ метражли бадиий фильмидаги муаллифлик ва режиссёрлик иши учун;
2-ўрин
Рустам Каримов — “Mepoc” ҳамда тиббиёт соҳасидаги шарафли ва машаққатли касбига умрини бахшида қилган фидойи шифокор образини маҳорат билан ижро этгани учун, “Доктор Абдуллаев” номли тўлиқ метражли бадиий фильмларидаги актёрлик ижроси учун;
3-ўрин
Нурулло Нарзуллаев — “Халқ юраги” туркумидаги “Мақсуд Шайхзода” ҳамда қаҳрамон ички кечинмаларини очиб бера олганлиги ва ўзига xoc режиссураси орқали “Матонат мактаби” рукни остидаги “Моҳигулнинг пок нияти” номли ҳужжатли фильмлардаги режиссёрлик иши учун
Маълумот учун, жорий йилда танловнинг республика босқичига 7 та номинация бўйича 345 нафар: журналистлар, ёзувчи-шоирлар, кино санъати, тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари бўйича ижодкорлардан бир минг етти юзга яқин ижодий ишлар тақдим этилган.
Ижодий ишлар беш баллик тизимда мавзунинг долзарблиги, таҳлили, асарнинг бадиийлиги, мустақиллик ғоясининг ифодаси, талқиннинг ўзига хослиги каби мезонлар асосида баҳоланган.
Шунингдек, ғолибларни аниқлашда танқидий-таҳлилий руҳдаги материалларга алоҳида эътибор қаратилган.
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ