Барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинади

Сақлаш
03:51 / 29.08.2023 1423 0

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.

Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди.

Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга ёд, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади.

Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига ёд препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида ёд истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//