Жамият
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида Қўштепа туманида янги Маънавият ва маърифат маскани тантанали тадбир билан очилди.
Туман ҳокими Илёсжон Новиков, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов барчани мустақиллик байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишда кучли маънавият муҳим ўрин тутишлигини таъкидлади.
Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида барча туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш манзилли рўйхати тасдиқланган эди. Фарғона вилоятида мазкур масканлар сони яна биттага кўпайди. Тумандаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган Маънавият ва маърифат масканида барча шароитлар яратилган.
Маскан замонавий кутубхона, мажлислар зали, тарғибот гуруҳи, рақс, ҳунармандчилик, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган ва фаолият олиб бориш учун махсус хоналардан иборат. Залдаги кўргазмали тарғибот воситаларида эса маънавий-маърифий ислоҳотлар мужассам этган.
Тадбир иштирокчилари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ