Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Сақлаш
21:16 / 24.08.2023 826 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтиши сабаб ишдан олиниши, ўрнига Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳоким бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Вилоят ҳокими матбуот котиби Манучеҳр Мирзаевнинг маълум қилишича, тарқалган хабарлар асоссиз.


У шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўраган.

 

“Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда.

Кенг жамоатчиликдан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, турли тахмин ва талқинлардан иборат хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади ва вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади. Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//