Жамият
Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У ушбу пул маблағини мазкур олий таълим муассасасида декан лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланди ва у ҳам пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дейилади УзА эълон қилган хабарда.
Хабарга кўра, Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари фуқарони Қирғиз Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Урганч туманида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77531
Жамият
56606
Жамият
55807
Жамият
50873
Жамият
//
Изоҳ йўқ