Саида Мирзиёева Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж борлигини маълум қилди

Сақлаш
04:07 / 23.08.2023 1113 0

Саида Мирзиёева мактаб таълимидаги муаммоларга тўхталди. Бундан ташқари 5–11-синфлар учун дарсликлар яратиш ишлари бошланганини маълум қилди.

 

“Таълим соҳасида қиладиган ишлар ҳам, йиллар давомида ечимини кутиб чарчаган муаммолар ҳам, оддий ичимлик сувидан тортиб, иситиш мосламаларию, санитар шароитлари йўқ мактаблар қанча. Афсуски, мактаблар қурилиши янги туғилаётган болаларга етиб улгурмаяпти. Ҳозирда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор.

Ўтган 7 йилда 5 140 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари кўтарилди. Миллатимиз пахта қуллигидан озод этилди. Ўқитувчиларни мактабга қайтариш Президентимизнинг армони ва орзуси эди. Бугун ўқитувчи дарсда”, дейди у.

 

Қайд этилишича, энди уларга тажриба, билим ва ўқитиш учун дастурлар, методика ва дарсликлар керак.

 

“Бу йил бошланғич синф ўқувчиларининг дарсликлари тубдан янгиланяпти. Ҳозирда 5–11 синфлар учун дарсликлар яратиш ишлари бошланди.

Шу билан бирга янги методика асосида Тошкентда 300 нафар илғор педагог ўз малакасини оширди”, дея ёзган Саида Мирзиёева.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//