Жамият
4 сентабрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди.
Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йил 4 сентабрдан юқоридаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентабрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1 – 3-сентабрь барча учун дам олиш кунлари саналади. Шу муносабат билан республикамиздаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024-ўқув йили 4 сентабрдан (душанба куни) бошланади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ