Жамият
18 август куни Украина-Ўзбекистон халқаро дўстлиги жамияти раиси Любомир Башинский Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес вакиллари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юкни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко маълум қилди.
Украинага жами 785 844 гривна (21,3 минг доллар) қийматга эга қишки, спорт, аёллар ва болалар пойабзаллари, болалар учун трикотаж маҳсулотлари жўнатилган. Шунингдек, жами 157 771 гривна (тахминан 4280 доллар) қийматга эга тиббий шприц, тиббий пахта ва инфузион тизимлар юборилган.

Инсонпарварлик ёрдами Лвив вилоятининг Дроҳобич тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бошқармаси ва Лвив вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига берилган.
Элчи Николай Дорошенко инсонпарварлик акцияси иштирокчиларига ва жаноб Башинскийга миннатдорчилик билдирган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ