Янги Ўзбекистон: китоб ва плакатлар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

Сақлаш
05:11 / 20.08.2023 1990 0

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси биносида академик Оқил Салимовнинг “Янги Ўзбекистон давлати” китоби ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган “Янги Ўзбекистон” плакатлар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, юридик фанлар доктори, академик Акмал Саидов, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзодхон Қўдратхўжа ва бошқалар сўзга чиқиб, халқимизда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш учун бундай китоб ва плакатларга катта эҳтиёж борлигини таъкидлашди.

 

 

– “Янги Ўзбекистон давлати” китоби кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган бўлса, 12 та плакатдан иборат тўпламда эса кундан-кунга тараққий этиб бораётган Ватанимизнинг янгича қиёфасини намойиш этиш мақсад қилинган. Шу маънода икки ижодий иш ўзаро ҳамоҳанг бўлиб, бир-бирини ҳар томонлама тўлдиради, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//