
Сиёсат
Forbes нашрига кўра, 11 август куни юборилган мактубда АҚШ президенти Байден Ўзбекистон раҳбарини Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (СА5+1) саммитига таклиф этган.
"Ўтган бир йил давомида биз савдо ва сармоявий алоқаларимизни мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш каби ҳамкорликни янги босқичларга кўтардик. АҚШ Сизнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларингизни қатъий қўллаб-қувватлайди", — дейилади мактубда.
Шунингдек, мактубда Саида Мирзиёеванинг жорий йил бошида Оқ уйга ташрифи ҳам тилга олинган ҳамда оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилангани, гендер тенглиги йўлида қилинаётган ишлар эътироф этилган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ