Жамият
Ўзбекистонда сафарбарлик чақирув резервининг (1 ойлик ҳарбий хизмат) тўлов бадали меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробарига (6 млн 860 минг сўм) тенг. Бу ҳақда 18 август куни АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди.
Тўлов бадалини 1 йил давомида бўлиб тўлаш ҳам мумкин.
“Президент қарорига асосан, Ўзбекистон фуқароларининг сафарбарлик чақирув резервининг тўлов бадали меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари (6 млн 860 минг сўм) этиб белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 22 февралдаги қарорига мувофиқ, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин томонларнинг келишувига кўра, 1 йил мобайнида бирйўла тўлиқ ҳажмда ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин”, — деди Отабек Йўлдошев.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77670
Жамият
56690
Жамият
55910
Жамият
50963
Жамият
//
Изоҳ йўқ