Жамият
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассислари вазифасидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 17 август куни бўлиб ўтган Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассислари бошлаб вазифасидан озод қилиниши, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиб, “тоза” чиқса, кейин ишини давом эттиришини маълум қилган.
Шунингдек, Қибрай туманидаги ҳуқуқ-тартибот идораларидан ташқари барча давлат ташкилотларининг раҳбарлари ҳам лавозимидан озод қилинди. Уларнинг фаолиятига ҳам бир ҳафта ичида баҳо берилади.
“Кадрлар билан ишлашнинг “Қибрай тажрибаси” жорий қилинади. Бўшаган ўринларга, туман ташкилотларига танлов асосида ёппасига ёшлар ишга олинади. Қибрайга шу тариқа “янги қон” қуйилмаса бўлмайди”, деган Зоир Мирзаев.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ