Жамият
Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар бола Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко маълум қилди.
Ушбу лойиҳа мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.

“Украина элчихонасининг болаларга психологик мувозанатни тиклаш, Украина шаҳарларига ҳар кунги ҳаво сигналлари ва ракета ҳужумларини унутишга ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатини қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон бизнес ва жамоат ташкилотлари вакилларига самимий миннатдорчилигимни билдираман”, деб ёзган Микола Дорошенко.
Элчига кўра, болалар Украинанинг жанглар давом этаётган турли ҳудудларидан, жумладан, Херсон, Киев, Харков, Миколаев, Запорижжя, Сум каби вилоятларидан келтирилган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ