Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Фурқат Жалолович Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Фурқат Раҳимов 2017 йил 21 августдан 2019 йил 23 майгача Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.
2019 йил 23 майдан 2020 йил 27 майгача эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
2020 йилдан 2022 йилгача Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири бўлган.
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Президент Администрациясининг Таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ