Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна Бухоро муҳандислик-технология институти ректори этиб тайинланди.
Садоқат Сиддиқова 1978 йил Навоий вилоятида туғилган.
У 1999 йилда Бухоро давлат университети (бакалавр), 2014 йилда Бухоро муҳандислик-технология институтининг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – амалий математика ва информатика, касб таълими, компьютер тармоқларининг дастурий таъминоти. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йил Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида ўқитувчи сифатида бошлаб, директор ўринбосари, 2022–2023 йилларда Бухоро вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Бухоро шаҳридаги «Ишга марҳамат» Мономаркази директори, Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
С.Сиддиқова таълим сифатини таъминлаш, рақамлаштириш соҳасига оид 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.
Тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Профессионал таълим тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ