Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига кўра, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:
- “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
-“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари“га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари“да турадиган талабалар; 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
- бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; халқаро ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
-“Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар; талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
Шунингдек, талабаларни турар жой билан таъминлашнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, батафсил тушунтириладиган бўлса, талабалар ётоқхонага имтиёзли ва умумий рўйхат мезонлари бўйича кетма-кетликда навбат асосида жойлаштирилади.
Имтиёзли рўйхатга қуйидаги мезонларнинг бирига мос келувчи талабалар киритилади:
а) тегишли тасдиқловчи маълумотлар асосида:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (аёл) фарзандлари;
“Ёшлар дафтари”га кирган, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, чин етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар;
б) олий таълим муассасаси ректори (директори) буйруғи асосида:
халқаро ва Вазирлик томонидан ўтказиладиган республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар;
“Заковат” интеллектуал ўйинлари республика босқичи ғолиблари;
“Йил талабаси” кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари;
“Талабалар театр студиялари” танловининг республика босқичи ғолиблари;
талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
Умумий рўйхатга киритиладиган талабалар қуйидаги кетма-кетлик асосида талабалар турар жойига жойлаштирилади:
битта оилада бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-контракт асосида ўқиётган оила фарзандлари;
кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар (кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар турар жойига эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ таъминланмасдан туриб бошқа таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди);
талаба қизлар (талабалар контингентидан келиб чиқиб олий таълим муассасаси ректори (директори) ушбу устуворлик улушини белгилайди);
бакалавр босқичида таҳсил олаётган талабалар (бакалавр босқичида таҳсил олаётган турар жойга эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ талабалар турар жойига жойлаштирилмасдан, таълимнинг магистратура ва докторантура босқичида таҳсил олаётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди);
олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудда доимий яшовчи талабалар; ариза берилган санаси бўйича навбат асосида.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ