Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади

Сақлаш
20:09 / 16.08.2023 901 0

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Шунга кўра:

2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;

2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади;

2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:

2023 йил 1 октябргача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича;

2024 йил 1 январгача транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича;

2023 йил 1 ноябргача товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштириш бўйича.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//