Радарлар 5 тадан ортиқ қоидабузарликни аниқлашда хато қилса унга бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади

Сақлаш
02:50 / 16.08.2023 1228 0

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорга кўра, эндиликда кузатув камералари орқали автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этса, тадбиркорлик субъектининг объектга бўлган мулк ҳуқуқи суд орқали бекор қилинади.

 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини аниқлайдиган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш муддати 60 кундан 180 кунга узайтирилади.

 

Йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси тақсимланишида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзли давр 1 йилдан 2 йилга узайтирилади.
 

Oyina.uz'ни Телеграмда кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//