Иқтисод
Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг қўшимча партияси бўйича шартномалар тўлиқ тўланди.
4 август куни соат 17:30 да компания автомобиллар учун шартномалар чиқариш қайта тиклангани ва янги конфигурациялар жорий этилганини, 5 август куни соат 15:57 да эса 2023 йил учун қўшимча партияга тўлиқ шартнома тузилганини маълум қилди.
Бир суткадан камроқ вақт ичида ушбу транспорт воситаларини харид қилиш бўйича 50 мингдан ортиқ шартнома тузилди. Кўпгина автосалонларда ушбу машиналарни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш учун узун навбатлар пайдо бўлди.
Қайд этилишича, шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов 7 календарь кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади. Бироқ шартномалар тўлиқ тўланган. 4 август кунидан бошлаб деярли 51 000 га яқин Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилган. Бу UzAuto Motors заводларининг 2023 йил охиригача ишлаб чиқариш режаси билан мувофиқ.
«Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этгани сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди», дейилади хабарда.
Кутиш вақтини узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартномалар бериш бир кунда тўхтатилганидан сўнг интернетда ушбу автомобиллар бўйича шартномаларни сотиш тўғрисидаги эълонлар пайдо бўлди. UzAuto Motors бундай шартномаларни харид қилмасликка чақирди. Олиб-сотарлар учун машина бериш вақти 270 кунгача узайиши мумкин.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ