Журналист ва оператор калтакланиши юзасидан жиноий иш очилди

Сақлаш
19:31 / 15.08.2023 846 0

Zoʼr TV мухбири Нурзодбек Воҳидов ва оператор Сардорбек Йўлдошев 14 август куни Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани ҳақидаги репортажни тасвирга олмоқчи бўлганида калтакланди. Журналистлар, жамоатчилик воқеага кескин муносабат билдирди. 

 

“Ўзбекистон темир йўллари” ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

“ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим — ”Кўприкқурилиш“ трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Н.Эшниязовнинг ишини кескин қоралайди”, — дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Н.Эшниязов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилган. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари қонунчилик нормаларига асосан тегишли чоралар кўришини қўллаб-қувватлайди.

 

ИИВ ҳам расмий баёнот берди ва жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Zoʼr ТV телерадиокомпанияси ходимларига тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//